Ислом Каримовнинг набираси блогерга турмушга чиқди
Ўзбекистоннинг Биринчи президенти Ислом Каримовнинг набираси Мариам Тиллаева «Хачнинг кундалиги» влогининг муаллифи Амиран Сардаров билан турмуш қурган. Бу ҳақда StarHit манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Тўй маросими Лас-Вегасда бўлиб ўтган. Тўйда фақат яқин қариндошлар ва дўстлар иштирок этишган.
Қайд этилишича, россиялик машҳур блогер Амиран Сардаров келиндан тахминан 13 ёшга катта. Улар кўпинча биргаликда видеоларда кўриниш берган, аммо узоқ вақт уларнинг муносабатлари очиқланмаган.
Сардаров 2020 йилда Қўшма Штатларга кўчиб ўтган. Мариам Тиллаева эса онаси Лола Каримова-Тиллаева, отаси ва укаси ҳамда синглиси билан АҚШда етти йилдан бери яшайди.
Маълум қилинишича, 2019 йилда Сардаров Forbes талқинига кўра энг кўп маош оладиган интернет юлдузлари ўнлигига кирган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter