Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Татьяна Каримова хотиралари: «Ислом Каримов биринчи қорни жуда яхши кўрарди»

Татьяна Каримова хотиралари: «Ислом Каримов биринчи қорни жуда яхши кўрарди»

Фото: Ислом Каримов шахсий шифокори архиви

Ислом Каримов фонди сайтида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг рафиқаси Татьяна Каримова билан суҳбат эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

«Ислом Абдуғаниевич қорни, алалхусус, биринчи қорни жуда яхши кўрарди. Қорда фарзандлар, кейинроқ набиралар билан сайр қилиш учун ҳамиша вақт топишга интиларди. Ислом Абдуғаниевич болаларни сузиш, қўрқмай сувга шўнғиш, велосипед минишга ўргатди, — дея сўзлайди Татьяна Каримова.

Кенжа қизимиз Лола кичкиналигида уни чанада учириш ва қорбобо ясаш учун кўчага олиб чиқар эди. Кузда дарахт баргларини тўплашарди, ўша гербарийлар ҳозиргача сақланади. Якшанба кунлари эса улар боғ-ҳовлида велосипедда учишарди.

Кейинроқ Ислом Абдуғаниевич боғ-ҳовли ҳудудида ўшандай туганмас завқ ила набиралар билан сайр қилди, уларга ҳам сузиш, велосипед миниш ва табиат гўзаллигини ҳис этишни ўргатди. Болаларнинг скейтборд ва роликда учаётганини томоша қилишни яхши кўрарди. Уларнинг абжирлигидан ҳайратга тушар, бу борадагина оддий кузатувчи эди.

Ислом Абдуғаниевич Президентликка киришганидан кейин янада банд бўлди ва шу боис бирор ерга боришга вақт ҳам бўлмас эди. Умр йўлдошим ишга янада кўпроқ диққат-эътибор қаратиб, оила учун янада камроқ вақт қолган эди.

Тақдир менга бутун умр Ислом Абдуғаниевичга хизмат қилишни насиб этди. Мен турмуш ўртоғим ишлаши учун, айниқса, Президент бўлганидан кейин имкон қадар керакли шарт-шароит яратишга интилдим. Негаки, Ислом Абдуғаниевич учун иш жуда ҳам муҳим эканини яхши билар эдим...»

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг