Ҳокимларнинг таътилга чиқиш жадвали эълон қилинди
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси ва Тошкент шаҳри ҳокими билан биргаликда бешта вилоят раҳбари кеча, 17 январь куни 10 кунлик меҳнат таътилига чиқди, деб хабар берди «Дарё».
Унга кўра, кеча, 17 январь куни Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раиси Қаҳрамон Сариев, Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, Самарқанд ҳокими Эркинжон Турдимов, Сирдарё ҳокими Ғофур Мирзаев, Сурхондарё вилояти раҳбари Тўра Боболов ва Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматовлар 10 кунлик муддатга меҳнат таътилига чиққан.
Айтилишича, 7 нафар раҳбар билан бир вақтда ушбу ҳудудларда фаолият юритувчи ҳоким ўринбосарлари, маслаҳатчилари ва сектор раҳбарларидан иборат 935 нафар масъул ҳам таътилга чиққан.
2021 йил 28 январдан бошлаб эса Қорақалпоғистон Республикаси раҳбари Мурод Камолов, Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов, Қашқадарё ҳокими Зоир Мирзаев, Навоий ҳокими Қобул Турсунов, Наманган ҳокими Шавкат Абдураззоқов, Фарғона ҳокими Хайрулло Бозоров ва Хоразм вилояти раҳбари Фарҳод Эрмановлар ҳам 10 кунлик меҳнат таътилига чиқади.
2021 йил 28 январдан бошлаб меҳнат таътилига чиқувчи ҳокимлар билан бирга ушбу ҳудудларда фаолият юритувчи 959 нафар масъул ҳам саломатлигини тиклаш мақсадида тиббий кўрикдан ўтади ва даволанади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter