Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулнора Каримованинг ўғли онасига босим бўлаётгани ҳақида маълум қилди

Гулнора Каримованинг ўғли онасига босим бўлаётгани ҳақида маълум қилди

Ўзбекистон биринчи президентининг набираси, Гулнора Каримованинг ўғли Ислом Каримов «Instagram» тармоғидаги саҳифасида онасига босим бўлаётгани ва унинг шифокорга кўриниши учун рухсат берилмаётганини маълум қилган.

«Gazeta.uz»нинг Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб хабар беришича, Каримовага нисбатан ҳеч қандай босим бўлаётгани йўқ. Унинг шифокорга кўринишига ҳам тўсиқлар йўқ.

Гулнора Каримовага 2015 йил августида беш йил муддатга озодликдан чеклаш жазоси белгиланганди.

Аввалроқ, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова онаси билан тушган суратини оммага тақдим этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг