Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди

Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Гулистон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Депутатлар томонидан Мамадаминов Улмасжон Ярмахамматович номзоди Гулистон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

У.Мамадаминов 1976 йилда Оқолтин туманида туғилган. Мазкур тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Эслатиб ўтамиз, туманнинг аввалги ҳокими 11 июль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселекторда ишдан олинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг