Фото: Шавкат Мирзиёев, Абдулла Арипов ва бошқа машҳурлар овоз беришди

Ўзбекистон президентлигига сайловлар давом этмоқда. Президент матбуот хизмати амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг овоз беришдаги иштироки суратларини эълон қилди.

Шунингдек, бош вазир Абдулла Арипов оила аъзолари билан Тошкент шаҳридаги 520-сайлов участкасида президентлик сайловида овоз берди.
Ўзбекистоннинг янги сайланган муфтийси — Нуриддин домла Ҳолиқназаров ҳам фуқаролик бурчини бажариб, муносиб номзодга овоз берди.
Бугун шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимов ҳам Тошкент шаҳридаги 16-сайлов участкасига келиб, президент сайловида овоз берди.
A.Aбдуҳакимов мамлакатимизда бўлиб ўтаётган сайлов жараёнларини кузатиш учун ташриф буюрган хорижий давлат вакиллари билан ҳам учрашди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter