Фарғонада яна икки ҳоким алмашди

Бугун бўлиб ўтган халқ депутатлари Ўзбекистон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Фарғона шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келаётган Шерзод Акрамович Йўлдошев Ўзбекистон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Бағдод туманида ҳам ҳоким ўзгарди.
Бугунги кунга қадар Бағдод тумани ҳокими вазифасида фаолият олиб борган Алибек Турсунов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Унинг ўрнига эса Фарғона вилояти молия бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган Восилжон Назаров туман ҳокими этиб тасдиқланди.
Аввалроқ вилоятнинг Қува ва Ёзёвон туманларига янги ҳокимлар тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter