Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада журналистлар номаълум шахслар ҳужумига учради

Фарғонада журналистлар номаълум шахслар ҳужумига учради

Фото: «Effect.uz»

Фарғонада «Effect.uz» сайти ходимлари номаълум шахслар ҳужумига учради. Бу ҳақда сайт журналисти Элёр Тожибоев маълум қилди.

Унга кўра, Қува туманидан қайтишда номаълум шахслар сайт оператори машинасини мажбуран тўхтатиб, унинг (операторнинг) кўзига газ пуркаб, сўнг калтаклашган ҳамда таҳририят мулки бўлган видеокамерани олиб кетишган.

Сайт ходимлари воқеликда Қува тумани ҳокимлиги масъулларини гумон қилишмоқда. Улар маҳаллий фуқароларнинг аризасини ўрганиш юзасидан ҳокимликда бўлишган ва қайтишда кутилмаганда ҳужумга дуч келишган.

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Хabar.uz»га маълум қилишича, ҳолат юзасидан туман ИИБ ва прокуратураси билан ҳамкорликда тергов олди текшириш ҳаракатлари бошлаб юборилган. Текшириш натижалари ҳақида қўшимча равишда хабар берилади.

Мазкур ҳолат Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг