Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида» танловининг тақдимоти ўтказилди (фото)

«Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида» танловининг тақдимоти ўтказилди (фото)

«O`zLiDeP» расмий сайти

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги томонидан бадиий адабиётда, публицистикада ва телеобразлар орқали бугунги кунда мамлакатимизда амалга ошрилаётган бунёдкорлик ишларида етакчи ўрин тутаётган фаол тадбиркор қиёфасидаги замонамиз қаҳрамони образини яратиш, мамлакатимиз ижодкорларини ушбу муҳим ишга рағбатлантириш мақсадида «Фаол тадбиркор – ижодкор нигоҳида» мавзуидаги республика ижодий танлови эълон қилинди.

«O`zLiDeP» расмий сайти

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида «O`zLiDeP» ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда масаланинг шу ва бошқа жиҳатларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, танловнинг асосий мақсад ва вазифалари хусусида сўз юритилиб, у орқали инновацион тараққиёт моделларини қўллайдиган, ишлаб чиқаришга илғор ғоялар, «нау-хау» ва «ақлли» технологияларни жорий этадиган, экспорт қилиш ҳисобидан мамлакатимизнинг тез суръатлар билан ривожланаётган давлатлар қаторидан ўрин олишига ҳисса қўшадиган, инновация ва инвестициялардан самарали фойдаланадиган янги авлод вакилларини, янги сармоядорлар синфини тайёрлашга, тадбиркорлик ва фермерлик фаолиятидаги илғор тажрибаларни кенг оммалаштиришга кўмаклашиши мумкин бўлган асарлар яратиш ва уларни рағбатлантириш кўзда тутилган. Қолаверса, мамлакатимиз фаол тадбиркор ва фермерларининг самарали фаолиятини, уларнинг юртимиз иқтисодиёти рақобатбардошлигини таъминлаш ва ижтимоий соҳани жадал ривожлантириш, халқимиз турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги инновацион ғоя ва лойиҳаларини, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳаларга ташқи инвестицияларни жалб этиш юзасидаги фаолиятларини ижодий материаллар орқали алоҳида эътироф этган ҳолда уларни янги марралар сари ундаш назарда тутилган.

«O`zLiDeP» расмий сайти

Мазкур танлов Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир, замонавий ва фаол тадбиркорлар сафини кенгайтиришга, бадиий-публицистик материаллар орқали юртимизда фаол тадбиркорлик маданиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Иштирокчиларга танловни ўтказиш тартиби ва муддатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Хусусан, ижодий танлов «Энг яхши бадиий асар», «Энг яхши публицистик асар» «Энг яхши видео, аудиоролик» йўналишларида ўтказилади. Танлов комиссияси 2018 йилнинг 25 ноябрига қадар энг яхши ишларни танлаб, ғолиб ва совриндорларни аниқлайди. Ижодий ишлар 2018 йил 1 ноябрига қадар қабул қилинади.

«O`zLiDeP» расмий сайти

Шунингдек, бир нечта номинацияларда рағбатлантирувчи мукофотлар ҳам таъсис этилган. Танлов ғолиб ва совриндорлари 2018 йил 8 декабрь — Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги байрами арафасида эълон қилинади.

Тадбирда танлов шартлари ва мазмун-моҳиятини аҳоли орасига кенгроқ тарғиб қилиш бўйича ҳамкор ташкилотлар билан қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди. Хусусан, танловни ўзгача шукуҳ ва юқори савияда ўтказиш мақсадида амалий таклифлар ўртага ташланди ва улар асосида зарур чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

«O`zLiDeP» расмий сайти

Тадбир сўнггида иштирокчилар ва журналистлар томонидан йўлланган саволларга тадбир ташкилотчилари томонидан атрофлича жавоблар қайтарилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг