«Энг улуғ, энг азиз» танлови ғолиблари тақдирланди (тўлиқ рўйхат)
Бугун, 13 октябрь куни Ўзбекистон миллий матбуот марказида «Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Эътиборлиси, ғолиблар орасида «Xabar.uz» мухбири ҳам эътироф этилди.
Тақдирлаш маросимида кўрик-танлов ташкилий қўмитаси, ҳакамлар ҳайъати аъзолари, танлов ғолиблари, журналистлар иштирок этди.
Кўрик-танлов республика босқичига, шунингдек, Мустақиллик декларацияси қабул қилинганининг ўттиз йиллиги муносабати билан босма ОАВ, веб-сайт, телеканал ва радиоканаллар ижодкорлари учун ҳар бир (тўртта) йўналиш бўйича жорий этилган «Энг яхши журналистик материал учун» рағбатлантирувчи номинациясига 140 нафардан зиёд муаллиф ва ижодий жамоалардан 1000 га яқин иш келиб тушди.
Кўрик-танлов ғолиблари махсус дипломлар, кўрик-танлов рамзи туширилган плакетка ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
«Энг улуғ, энг азиз» анъанавий кўрик-танловининг республика босқичи ғолиблари рўйхати
Ғолибнинг исм-фамилияси |
Ўрин |
Танловга тақдим этилган ижодий ишларнинг қисқача мазмуни |
Ёзувчи ва шоирларнинг бадиий асарлари бўйича |
||
Собир Ўнар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи |
1-ўрин
|
Халқимиз турмуши, жамиятда юз бераётган жўшқин ҳаёт, бугунги кун қаҳрамонлари қиёфаси ҳамда уларнинг ўй-кечинмалари ватанпарварлик туйғулари билан таъсирчан ва жонли ифодаланган “Олдинда ёнган маёқ” тўплами учун |
Вафо Файзулло Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир |
2-ўрин
|
Янги Ўзбекистоннинг янги марралар, порлоқ келажак сари дадил, ишонч билан одимлаётган озод фуқароси кўнгил кечинмалари, қайноқ ҳис-туйғулари, вафо ва садоқат, меҳр-оқибат, дўстлик ва ҳамжиҳатлик сингари мавзулар тараннум этилган “Қоядаги дафтар” шеърий тўплами учун |
Ҳабиб Абдуназар, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи |
3-ўрин |
Халқимизнинг миллий турмуш тарзи, ўзига хос характери қирралари бадиий акс этган “Даштдаги олов” қисса ва ҳикоялар тўплами учун |
Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари бўйича |
||
Наргиза Умарова, “Ёшлар овози” газетаси бўлим муҳаррири |
1-ўрин
|
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишлар кенг ва таҳлилий ёритилган материаллари учун |
Шоқаҳҳор Салимов, фахрий журналист |
2-ўрин
|
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси, “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар, Ўзбекистонда миллатлараро дўстлик, мамлакатнинг яхши қўшничилик сиёсати, стратегик шериклик руҳидаги муносабатларнинг мазмун жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилаётгани таҳлилий ёритилган материаллари учун |
Фармон Тошев, “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири |
3-ўрин
|
Мамлакатимиз ижтимоий, иқтисодий ҳаёти, матбуот соҳасидаги ислоҳотларнинг боришига бағишланган мақолалари учун |
ОАВ сифатида рўйхатга олинган веб-сайтлардаги интернет-журналистика материаллари бўйича |
||
Миролим Исажонов, “daryo.uz” ахборот-таҳлилий портали мухбири |
1-ўрин
|
Бунёдкор замондошларимизнинг ибратли ҳаёти ва меҳнат фаолияти чуқур таҳлилий ёритилган мақолалари учун |
Фахриддин Убайдуллаев, Ўзбекистон миллий ахборот агентлиги мухбири (Андижон вилояти) |
2-ўрин
|
Дастур ва лойиҳалар ижроси, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш борасида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳамда фарзандларимизнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, инновацион ғояларнинг амалиётга татбиқ этилишига бағишланган материаллари учун |
Наргиза Юнусова, human.uz ахборот портали мухбири |
3-ўрин
|
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёни, одамларнинг ҳаётини яхшилаш борасида олиб борилаётган ишлар ёритилган материаллари учун |
Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари бўйича |
||
Улуғбек Раҳмонқулов, “Ўзбекистон 24” телеканали муҳаррири |
1-ўрин
|
“Ўзбекистон йил мамлакати” номли ҳужжатли фильми, “Таҳлилнома” ахборот-таҳлилий дастури, “Махсус репортаж” телекўрсатувлари учун |
Муқаддас Панжиева, “Менинг юртим” телеканали мухбири |
2-ўрин
|
“Ҳудуд” ёшлар информацион дастурида эфирга узатилган туркум таҳлилий материаллари учун |
Абдуҳолиқ Марайимов, “Ўзбекистон” радиоканали муҳаррири |
3-ўрин
|
“Ислоҳотлар амалда”, “Жараён”, “Халқ қабулхоналарида” туркум эшиттиришлари учун |
Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари бўйича |
||
Эркин Аралов, рангтасвирчи рассом |
1-ўрин
|
Ватанимизнинг бетакрор табиати, саломатликни асраш, одамларимизнинг Ватанга садоқат туйғуси юксак бадиий бўёқларда талқин этилган “Уйда қолинг”, “Карантин” асарлар туркуми учун |
Фаррух Шодмонов, Республика “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси дизайнери |
2-ўрин
|
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда бунёдкорлик ишларига бағишланган дизайн лойиҳалари учун |
Ҳамдам Шорахмедов, фотосуратчи |
3-ўрин
|
Ватанимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари, одамларнинг Ватанга садоқат туйғуси акс эттирилган “Она юртим” фотолавҳалари учун |
Кино санъати асарлари бўйича |
||
Мансур Абдухолиқов, режиссёр |
1-ўрин
|
Мустақиллик берган неъматларни қадрлашга, мамлакатимизда эл-юрт фаровонлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган эзгу ишларнинг қадр-қимматини чуқурроқ англаш туйғулари акс этган “Тенгиз” бадиий фильмидаги режиссёрлик иши учун |
Эркин Бозоров, актёр |
2-ўрин
|
Юрт равнақи, халқ фаровонлиги учун хизмат қилган инсонларнинг сиймоларини яратиш, улар яшаган даврни ҳужжатлар асосида тиклаш орқали томошабинга хотира муқаддас экани, мустақиллик ғояларининг абадиятга дахлдорлиги мавзуларининг гўзал тасвирий ифодалар орқали етказиб берилган “Сабру садоқат” кўп серияли бадиий фильмдаги актёрлик иши учун |
Саид Далилхон Саид Турғутхонов, оператор |
3-ўрин
|
Мустақиллик туфайли обод бўлаётган шаҳар, туманлар, таъмирланаётган тарихий обидалар, қадамжолар акс этиши баробарида, бугунги кунда фермерларга яратилаётган шароитлар тасвирланган “Матонат сабоқлари. Лола Муродова” ҳужжатли фильмидаги операторлик иши учун |
“Энг яхши журналистик материал учун” рағбатлантирувчи номинацияси бўйича |
||
Телевидение йўналишида: |
||
“Ўзбекистон” телеканалининг “Ассалом, Ўзбекистон!” студияси жамоаси |
– |
Пандемия шароитида мамлакатимизнинг обод бўлаётган шаҳар ва туманлари, таъмирланаётган тарихий обидалари, халқ фаровонлиги учун хизмат қилган инсонлар ҳаёти, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жонли эфирлар орқали очиб берилган “Ассалом, Ўзбекистон!” кўрсатуви учун |
Радио йўналишида: |
||
Гоззал Яхудаева, Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси радиоканал муҳаррири |
– |
“Янгиланиш қадамлари”, “Инсон манфаати халқ келажаги”, “Саломатлик сирлари”, “Ҳазрати деҳқон” туркум эшиттиришлари учун |
Матбуот йўналишида: |
||
Ирода Тошматова, “Янги Ўзбекистон” газетаси мухбири |
– |
Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва уларнинг амалий самаралари, аҳоли фаровонлигини таъминлаш борасидаги ишлар ёритилган таҳлилий материаллари учун |
Веб-сайтларда ёритилган материаллар йўналишида: |
||
Нурилло Тўхтасинов, xabar.uz ахборот-таҳлилий портали мухбири |
– |
Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни, илм-фан соҳасига қаратилаётган эътибор, халқаро майдонда ўз иқтидорини намойиш қилаётган фарзандларимизнинг ютуқлари ёритилган таҳлилий материаллари учун |
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter