Депутатлик сўровидан сўнг дарё устида пиёдалар учун кўприк қуриладиган бўлди
![Депутатлик сўровидан сўнг дарё устида пиёдалар учун кўприк қуриладиган бўлди](https://static.xabaruz.com/crop/1/5/720_460_95_1583676919.jpg)
Оқдарё туманидаги “Истиқлол” МФЙ қарашли “Оқсулот”, “Сарка”, “Қоратери” “Ҳайрбуви” қишлоқлари Қорадарё ёқасида жойлашган. Ушбу қишлоқларнинг қабристони эса дарёнинг нарги қирғоғида. Шу боис бу муаммо кўпдан бери ҳудуд аҳлини қийнаб келарди. Чунки маҳаллада бирор киши вафот этса, маҳаллий аҳоли майит кўтарган ҳолда дарёни кечиб ўтишга мажбур бўлади.
–Қабристонга ўтиш учун кўпригимиз йўқ, – дейди “Истиқлол” МФЙ яшовчи Т.Исмоилов. – Бу муаммо бизнинг энг оғриқли нуқтамиз ҳисобланади. Бир неча йилдан буён, йил - ўн икки ой ой таъзия бўлса, майитни дарёдан кечиб олиб ўтишга мажбурмиз, Тўғриси, қиш ойларида муздек сувдан кечиб ўтиб касал бўлиб қолган пайтларимиз ҳам бўлган. Баҳор пайтлари дарёда сув кўпайганда эса кўкрагимизгача келадиган сувдан кечиб ўтамиз.
Шу боис ҳудуд аҳли шу масалада O‘zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши томонидан ташкил этилган сайёр қабулда мутасаддилардан кўмак сўраган эди. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Б.Хўжаёров томонидан туман ҳокимлигига депутатлик сўрови ҳам юборилди. Лекин мазкур сўровга жавоб берилмагач, Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан такрорий сўров йўлланди.
Унга асосан, туман ҳокимлиги 4 май куни жавоб хати йўллади. Хатда дарё устидан пиёдалар учун кўприк қуриш 2019 йил Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурига киритилиб, амалга оширилиши режалаштирилгани маълум қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter