Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Депутат: «давлат ва хусусий шериклик механизмида коррупция ва камситишга йўл қўймаслик муҳим»

Депутат: «давлат ва хусусий шериклик механизмида коррупция ва камситишга йўл қўймаслик муҳим»

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги матбуот хизмати

3 июнь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Қонунчилик палатаси, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги мутасаддилари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шуҳрат Тўхтабоев «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонуннинг моҳияти ҳақида шундай деди:

«Давлат шериклари ким? Улар – вазирликлар ва ҳокимликлар. Хусусий шерик сифатида эса исталган тадбиркорлик субъекти номзод бўлиши мумкин, лойиҳаларни тендерда қатнашиб, ютиб олиши мумкин.

Масалан, лойиҳа ОАВда эълон қилинади. Танловда уни амалга оширишга қизиқиш билдирган барча тадбиркорлар қатнаша олади.

Давлат ва хусусий шериклик механизмида иккита муҳим тамойил бор: бунда коррупцияга ва камситишга йўл қўймаслик керак.

Лойиҳани амалга оширишда миқдор бўйича 3 та таснифлаш мавжуд:

- 1 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар, бунда лойиҳани амалга ошириш билан бевосита давлат шериги шуғулланади;

- 1 млн дан 10 млн АҚШ долларигача бўлган лойиҳалар, бунда лойиҳани амалга оширишда Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги асосий иштирокчи сифатида қатнашади;

- 10 млн АҚШ долларидан юқори қийматга эга бўлган лойиҳалар, бунда лойиҳани реализация қилиш ҳақида якуний қарорни Вазирлар Маҳкамаси қабул қилади.

Давлат ва хусусий шериклик қуйдаги мезонларга жавоб бериши керак: узоқ муддатли бўлиши, лойиҳалаштириш, ташкил этиш, реконструкция қилиш, ривожлантириш, бошқариш ёки ижтимоий инфратузилмани қўллаб-қувватлашга оид бўлиши, хусусий сектор иштирок этишини ўз ичига олиши, хатарлар ва мажбуриятни давлат ва хусусий шериклар ўртасида тўғри тақсимланиши».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг