Дам олиш кунлари ҳаво илиқ бўлади
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаво баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб республика баъзи жойларида туман тушади.
Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарила бошлайди. Бугун куннинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорат 10-15° гача, шанба ва якшанба кунлари 15-18° гача илиқ бўлади. Ҳарорат кечаси 2-7° илиқ атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Пойтахтимизда дам олиш кунлари ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. 2 декабрда кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечалари 5-7° илиқ, 2-3 декабрда кундузи 15-17° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter