Чирчиқда янги «Кобалт» ёниб кетди. Автосалон катта миқдорда компенсация тўлади
Ўзбекистон истемолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, Чирчиқ шаҳри мутасаддиларига ариза келиб тушди. Унга кўра, фуқаро Исмоилова М. 2017 йил 9 ноябрда Қибрай туманида жойлашган «Қибрай авто-мото сервис» МЧЖга «Кобалт» автомобили учун 83 865 970 сўмга тўлов қилади ва 2017 йил 26 декабрда автомобилни шартномага мувофиқ қабул қилиб олади.
Исмоилова М.нинг турмуш ўртоғи И.Қурбанбаев бошқарувда бўлган машина бор йўғи 2199 км юрган. И.Қурбанбаев Россия федерациясига ишга кетгандан сўнг автомашина бошқа ҳаракатда бўлмаган. Машина вақти вақти билан ўн ўн беш дақиқа қиздириб турилган ҳолос. Исмоилова М. 2018 йил 22 сентябрь куни авто машинани ёнаётганини кўрган ва ёнғин хавфсизлик хизматига қўнғироқ қилган. Дастлабги ҳулосалар ва экспертлар ўрганиши натижасида автомашинанинг электр симларида носозлик борлиги ва хизмат яхши йўлга қўйилмаганлиги маълум бўлди.
Суд қарорига кўра, истеъмолчи Исмоилова М.га «Қибрай авто-мото сервис» МЧЖ томонида носоз авто мошина сотилганлиги учун 97 497 380 миқдорида компенсация ҳамда 3 899 896 сўм давлат божи ундиришига қарор қилинди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter