«Чирчиқ кўз ўнгимизда ўлик дарёга айлантирилмоқда...»
Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси, собив депутат Расул Кушербаев Чирчиқ дарёси ва унинг атрофида юзага келаётган экологик фалокат ҳақида пост қолдирди.
«Чирчиқ дарёсининг рельефи бузилиши натижасида дарё ўзани сатҳи Тошкент вилояти ҳудудида 2-3 метргача, Тошкент шаҳри Рохат кўли яқинида аввалгига нисбатан 10 метргача пасайиб кетган.
Бунда кўп йиллик қирғоқлар орасидаги масофа 300-350 метргача кенгайиб, дарё ўзани бир неча бор ўзгартирилган. Қум-шағал материалларини тартибсиз ва рухсатсиз қазиш натижасида ер усти ва ер ости сувлари камайиб кетиши кузатилмоқда.
Дарёнинг мухофаза зонасидаги 530 гектар майдонни эгаллаган Тошкент давлат ўрмон хўжалигининг Саксонота ва Янгийўл ўрмон хўжалиги бўлимларига қарашли ўрмон ва тўқайзорлар буткул нобуд қилиниб, дарё водийсида яшиллик олами йўқотилган. Бу ўз ўрнида ихтиофаунага бой бўлган Чирчиқ дарёсида балиқ захираларининг қирилиб кетишига олиб келди...», дея ёзади Кушербаев.
Унинг фикрича, «Тошкент шаҳри ва вилоятининг асосий ҳаёт манбаи ҳисобланган Чирчиқ шу тариқа кўз ўнгимизда ўлик дарёга айлантирилмоқда».
Таъкидлаш жоизки, узунлиги 155 километрни ташкил этувчи Чирчиқ дарёси Ўзбекистоннинг асосий сув ҳавзаларидан бири саналади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter