Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳоким ўринбосари Чинозга «сафарбар қилинди»

Ҳоким ўринбосари Чинозга «сафарбар қилинди»

Фото: Ҳокимлик ахборот хизмати

Халқ депутатлари Чиноз тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Унда Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Даврон Ҳидоятов иштирок этди ва кун тартибидаги масала юзасидан нутқ сўзлади.

Туман ҳокими вазифасида ишлаган Акмалхон Маъдиев лавозимидан озод қилинди.

Халқ депутатлари туман кенгашининг қарори билан Алимбеков Ботир Баҳодирович Чиноз тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Ботир Алимбеков бунга қадар Тошкент вилояти ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Аввалроқ ушбу лавозимда Жиззахнинг собиқ ҳокими иш бошлагани хабар қилинганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг