Бугун бироз ёмғир ёғади — Ўзгидромет

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Фарғона водийси вилоятларида кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларида 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25° бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 20-22° бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 12-17° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter