Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун президент Тошкентнинг қайси туманларини айланиши маълум бўлди

Бугун президент Тошкентнинг қайси туманларини айланиши маълум бўлди

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Сергели туманларига ташриф буюриб, маҳалла ҳаёти, Ислом цивилизацияси марказида амалга оширилаётган ишлар ҳамда саноат корхоналари фаолияти билан танишади. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев кеча, 20 июль куни ҳам Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари билан танишганди. Давлат раҳбари пойтахтимизнинг Навоий, Ойбек, Нукус кўчалари бўйлаб юриб, йўллардаги шароитни кўздан кечириб, одамлар билан суҳбатлашганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг