Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бугун кундузи максимал ҳарорат 37-42 даража атрофида бўлади

Бугун кундузи максимал ҳарорат 37-42 даража атрофида бўлади

Фото:«Xabar.uz»

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Максимал ҳарорат 37-42° атрофида бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво 38-40° гача исийди.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 26-31° бўлади.

Кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига 23 июль куни республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши кутилмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг