Бугун ҳаво ҳарорати анчагина ўзгаради — «Ўзгидромет»

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 15-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter