Бугун ҳаво ҳарорати 46 даражагача қизийди

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича жуда иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, ушбу ҳолат Эрон ҳудудларидан жуда иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига содир бўлади. Шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Кундуз куни ҳаво ҳарорати 39-44° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 45-46° гача исийди.
Пойтахтимизда иссиқ бўлади. Кечга томон шамол тезлиги 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 42-44° ни ташкил этади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-30 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 28-33° бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter