Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Блогерлар чемпионатининг иккинчи босқичи якунланди

Блогерлар чемпионатининг иккинчи босқичи якунланди

Шу йилнинг 12 апрелида Ўзбекистон блогерлари чемпионатига старт берилган эди. Чемпионатнинг 22–31-май кунлари бўлиб ўтган 2-босқичига 64 та ижодий иш (матнли, фото, видеоблоглар) келиб тушди. Саралашдан муваффақиятли ўтган 11 нафар блогер бу босқичдан қатнашмади.

Натижалар бугун эълон қилиниши керак эди. Бироқ иккинчи босқичига кўпчилик ижодий ишларини сўнгги дақиқаларда юборишди. Табиийки, бундай кичик фурсат ичида ўнлаб постларни тўлиқ кўриб чиқиб, муносиб баҳолаш учун ажратилган муддат камлик қилади. Чунки гап финалга чиқадиган иштирокчиларни аниқлаш ҳақида бормоқда. Шу сабабли чемпионат ташкилотчилари томонидан ҳакамларга баҳолаш учун яна бир кун ажратилди, иккинчи босқич натижалари эртага, 2 июнь куни эълон қилинадиган бўлди.

Яна бир янгилик. Ўтган босқичлардаги тажрибадан келиб чиққан ҳолда, яъни дедлайнга тақаб пост юборишини инобатга олиб, финалчиларнинг ижодий ишларини баҳолашда ҳам юқоридаги каби ҳолатлар юз беришининг олдини олиш мақсадида ҳакамларга блогпостларни баҳолаш учун ажратилган вақтбир кундан уч кунга узайтирилди. Энди Блогерлар чемпионатининг финал босқичига ижодий ишлар 10 июнь куни соат 23:59 гача қабул қилинади. Ҳакамлар келиб тушган ишларни 3 кун давомида баҳолашади. Натижалар, ғолиб ва совриндорлар номи 13 июнь куни эълон қилинади.

Финал босқичида блогерлар худди иккинчи босқичда бўлгани каби янги, ҳали ҳеч қаерда эълон қилинмаган блогпост тақдим этиши лозим. Аввал бошқа жойда эълон қилинган блогпостлар келиб тушса, иштирокчи шу заҳоти чемпионатдан четлаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, Блогерлар чемпионатининг ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланишади:

1-ўрин (1 та): 15 миллион сўм.
2-ўрин (2 та): ҳар бирига 8 миллион сўмдан.
3-ўрин (3 та): ҳар бирига 5 миллион сўмдан.

Бундан ташқари, ўндан зиёд номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланади. Номинациялар ғолиблари ҳомийлар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланади. Блогерлар чемпионатининг ғолиб ва совриндорларини тантанали тақдирлаш маросими 14 июнь — Халқаро блогерлар куни бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг