Бекободда чиқиндилар ёнмоқда, аҳоли тутундан заҳарланяпти. Бунга экология қўмитаси қандай қарайди? (видео)
Тошкент вилояти, Бекобод тумани, Хос МФЙ яқинида жойлашган чиқиндилар тўплаш жойи ёнаётгани, аҳоли тутундан азият чекаётгани ҳақида хабар берилган эди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат экология қўмитаси вакиллари билан бўлган брифинг вақтида Xabar.uz мухбири томонидан ушбу масала кўтарилди. Қўмита масъуллари бу борада уларда маълумот йўқлиги, аммо муаммони ҳал қилиш учун тезда чора-тадбирлар кўрилиши ҳақида ваъда берди.
«Қўмитада 1500 ходим ишлайди, уларнинг ҳудуди 32 минг гектардан иборат. Республика ҳудудини қамраб олиш жуда қийин.Тоғли ҳудудда узоқни кўра олмайсиз.
Аммо биз тинимсиз изланиш ва ишни тўғри йўлга қўйишга ҳаракат қиляпмиз. Бизда ҳуқуқбузарликни аниқлаш даражаси 43.5 фоизга ошган», — дейди Давлат экология қўмитаси инспекция бошлиғи Ўлмас Собиров.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter