Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Айрим пенсионерларнинг ойлик пенсия миқдори оширилади

Айрим пенсионерларнинг ойлик пенсия миқдори оширилади

Фото: «Xabar.uz»

«Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги фармонга мувофиқ, 2021 йил 1 апрелдан:

«Саховат» ва «Мурувват» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатининг:

  • раҳбар ва шифокорлар ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга;
  • ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари ойлик лавозим маоши 2 баробарга;
  • бошқа барча ходимлар ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
  • Агентлик марказий аппарати ходимларининг ойлик лавозим маоши 1,5 баробарга, унинг ҳудудий бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ҳамда Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси марказий аппарати ва унинг ҳудудий комиссиялари ходимлари ойлик лавозим маоши 1,2 баробарга;
  • «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида яшовчи ёлғиз пенсионерларга шахсий сарф-харажатлари учун камида тўланадиган ойлик пенсия миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача оширилади.

Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатида замонавий физиотерапия бўлими ташкил этилади.

Шунингдек, 2021–2024 йилларда туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимларида ишловчи ижтимоий ходимларнинг олий маълумот олиши учун республика ОТМларида мақсадли квоталар ажратилади.

2021 йил май ойидан «Саховат» интернат уйлари ҳамда Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионатидаги кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар йили бир марта санаторийларда бепул соғломлаштириш ташкил этилади.

2021 йил 1 апрелдан «Саховат» ва «Мурувват» интернат уйларида 1 нафардан кутубхоначи штат бирлиги жорий этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг