Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШнинг Хитой раҳбариятига қарши махфий операцияси ошкор бўлди

АҚШнинг Хитой раҳбариятига қарши махфий операцияси ошкор бўлди

2019 йилда Доналд Трамп АҚШ президенти лавозимида ишлаётган вақтида Марказий разведка бошқармасига (МБР) Хитой ижтимоий тармоқларида Пекин расмийларига қарши қаратилган махфий операция ўтказиш бўйича кўрсатма берган. Бу ҳақда Reuters америкалик собиқ амалдорларга таяниб хабар берди.

Уларнинг сўзларига кўра, Марказий разведка бошқармаси ХХР раиси Си Цзинпин ҳукумати ҳақида салбий маълумотларни тарқатиш учун интернетдаги сохта аккаунтлардан фойдаланган ҳолда тезкор ходимларнинг кичик гуруҳини тузган.

Манбаларнинг таъкидлашича, АҚШ разведка агентлиги разведка маълумотлари ва тегишли риторикани ҳам хорижий ахборот агентликларига сиздирган.

Уларнинг сўзларига кўра, Марказий разведка бошқармаси ходимларининг баъзи постларида Хитой Коммунистик партияси аъзолари «чет элда ноқонуний йўл билан орттирилган пулларни яшираётгани» ҳақида даъво қилинган. Бундан ташқари, қатор нашрларда «Бир белбоғ, бир йўл» ташаббусини амалга оширишда коррупция ва исрофгарчилик бўйича айбловлар бор эди.

Собиқ амалдорлар, шунингдек, Марказий разведка бошқармасининг саъй-ҳаракатлари ХХР раҳбарияти ўртасида «паранойяни қўзғатишга» қаратилганини таъкидлади.

Бунгача АҚШ Конгресси Республикачилар палатаси вакили Майк Лоулер амалдаги президент Жо Байден маъмуриятини Хитойга қарши «қатъий бўлишга» чақириб, мамлакатни «дунёдаги энг катта геосиёсий душман» деб атаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг