Андижондаги фестивалга қайси жаҳон юлдузлари келиши маълум бўлди
Андижондаги фестивалга машҳур хонандалар келиши ва катта маблағ сарфланиши ҳақида хабарларга изоҳ берди.
Андижонда “Дунё садолари” халқаро эстрада санъати фестивали 2024 йилда ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Фестивалнинг ўз доираси ва миқёсига мос шаклда жаҳон юлдузлари иштироки ҳам кўзда тутилади.
Фестивал тадбирларига таклиф этилиши мумкин бўлган, гала концертда учратиш эҳтимоли бўлган санъаткорлар ҳақида матбуот хизмати томонидан (матнли рўйхат эмас) видеолавҳа ҳавола этилган.
"Фестивалга ушбу видеодаги хонандалардан Инна ва Араш таклиф этилди. Шунингдек, ёшлар таклифига асосан хонанда Жони (Jony) ҳам фестивалда иштирок этади. Бундан ташқари, ўзбек эстарадасининг элимиз суйган ёрқин юлдузлари фестивалга ташриф буюришлари кутилмоқда.
Ушбу айтилганлардан ташқари, ижтимоий тармоқларда жойланган хонандалар ҳақидаги матнли рўйхат, келишув маблағлари, мархум санъаткорлар ҳақидаги хабарлар ҳокимлик томонидан тасдиқланган ёки ҳокимлик тақдим этган маълумотлар эмас. Бу хабарлар ким томонидан ишлаб чиқилгани ва қандай мақсадда ҳавола этилгани ҳозирча номаълум", дейилади Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, интернетда тарқалган маълумотда ушбу тадбирга миллионлаб доллар пул сарфланиши айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter