Адлия вазирлиги огоҳлантириш билан чиқди
Адлия вазирлиги мамлакатдаги нодавлат-нотижорат ташкилотларга огоҳлантириш билан чиқди.
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарорига асосан нодавлат-нотижорат ташкилотлар ҳар йили 1 февралгача ўтган йилдаги ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган шакл бўйича тақдим қилишлари шарт.
Шунга кўра, жорий йилнинг 1 февралига қадар нодавлат-нотижорат ташкилотлар ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли адлия органларига тақдим қилишлари лозим» дея маълум қилинган хабарда.
Ташкилотлар томонидан ушбу талабларга риоя қилмаслик тегишли жавобгарликка сабаб бўлиши белгиланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter