2050 йилда дунё қандай бўлади? (фото)
Билиб турибмиз, сезяпмиз. Сайёрамизнинг аҳволи тобора оғирлашмоқда. Глобал ҳароратнинг секин, бироқ бир йўсинда юқорилаши оқибатида сайёрамиздаги музликлар эриб битяпти, дунё океани сатҳи кўтарилмоқда. Шу тахлитда дунёнинг кўплаб шаҳарлари, миллионлаб одамларнинг уйлари яқин йилларда сув остида қолади.
«Climate Central» тадқиқотчилари лойиҳасида сайёрамиздаги диққатга сазовор айрим жойлар 2050 йилда қай алфозга тушиши кўрсатилган.
2050 йилда Ер ҳарорати ҳозиргидан +3°C даража юқори бўлади, аксарият соҳилбўйи шаҳарларни сув ютади. Ҳозирги аҳволимиз бўлса, ҳалокат эҳтимолига 30 йилдан камроқ қолди.
«Climate Central» ўз сайтида шундай ёзди: «Келгуси юз йилликда дунё океани сатҳи баландлиги ҳозирги ўн йилликда қайси энергия ва иқлимни танлашимизга боғлиқ. Хўш, биз қандай келажакни танлаймиз?»
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter