Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

2021 йил учун яна қўшимча дам олиш кунлари белгиланмоқда

2021 йил учун яна қўшимча дам олиш кунлари белгиланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги ПФ-6122-сон «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Унга кўра, «Ўзбекистон бўйлаб саёхат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури доирасида фуқароларнинг фаол дам олиши учун энг қўлай шароитларни яратиш мақсадида қўшимча дам олиш куни белгилаш таклиф қилиняпти.

Жумладан, 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланади:

  • 14 май—жума;
  • 2 сентябрь — пайшанба;
  • 3 сентябрь — жума;
  • 31 декабрь —жума.

2021 йилда дам олиш кунлари:

  • 27 март — шанба кунидан 22 март — душанба кунига;
  • 17 июль — шанба кунидан 21 июль — чоршанба кунига;
  • 24 июль — шанба кунидан 22 июль — пайшанба кунига кўчирилади.
  1. Бундан ташқари, фармоннинг 3-банди иккинчи хатбоши куйидаги таҳрирда баён этилади: 2021 йил 2 январь — шанба, 20 март — шанба, 22 март — душанба, 15 май — шанба, 21 июль — чоршанба, 22 июль —пайшанба ва 4 сентябрь — шанба кунлари барча ходимлар учун иш ҳафтасининг туридан қатъи назар, дам олиш кунлари ҳисобланади.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг