Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors уйдан чиқмасдан автомобил сотиб олишни тавсия қилмоқда

UzAuto Motors уйдан чиқмасдан автомобил сотиб олишни тавсия қилмоқда

UzAuto Motors компанияси мижозлардан автомобил сотиб олишда мобил имкониятлардан фойдаланишни ва уйдан чиқмасдан харидни амалга оширишни тавсия қилди.

«Ҳурматли харидорлар!

Коронавирус билан боғлиқ юзага келган вазият сабабли UzAuto Motors компанияси харидни мобил имкониятлардан фойдаланган ҳолда, бевосита алоқасиз йўллар орқали амалга оширишни тавсия қилади.

Бугунги кунда бундай харидни Uzavtosavdo иловаси орқали амалга ошириш имкони мавжуд, 2020 йилнинг 23 март кунидан эътиборан @uzautosanoat_bot Телеграм-ботида автомобиль учун шартнома тузиш янги опцияси ҳам қўшилади.

Бундан ташқари, мамлакатда эпидемиологик вазият яхшилангунига қадар компания шартома бўйича тўлов амалга ошириш муддатини 7 дан 21 кунгача узайтирганини маълум қилади.

Шу билан бирга компаниянинг барча дилерлик марказлари доимий штат режимида фаолият юритаётганини ҳам айтиб ўтмоқчимиз. Корхонанинг барча дилерлик корхоналарида хавфсизлик эҳтиёт чоралари кўрилмоқда:

— Антисептик воситали ускуналар ўрнатилган;
— Махсус аралашмали пуркагичлар билан дезинфикция қилинмоқда;
— Ходимлар ҳимоя маскалари ҳамда антисептик воситалари билан таъминланган.

Одамлар кўп тўпланадиган жойлардан йироқ юришга ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг», — дейилади компания мурожаатида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг