Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Республикада энг кўп қурилиш корхонасига эга вилоятлар номи очиқланди

Республикада энг кўп қурилиш корхонасига эга вилоятлар номи очиқланди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 май ҳолатига республикамизда жами 42 782 та қурилиш корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 924 тага кўп.

2021 йил январь-апрель ойида 2 479 та қурилиш корхоналари янги ташкил этилган.

 Ҳудудлар кесимида фаолият юритаётган қурилиш корхоналари сони:

- Тошкент шаҳри – 8 339 та
- Тошкент вилояти – 3 711 та
- Фарғона вилояти – 3 385 та
- Қашқадарё вилояти – 3 376 та
- Андижон вилояти – 3 218 та
- Самарқанд вилояти – 3 197 та
- Бухоро вилояти – 2 843 та
- Сурхондарё вилояти – 2 654 та
- Наманган вилояти – 2 414 та
- Қорақалпоғистон Р. – 2 391 та
- Жиззах вилояти – 2 081 та
- Хоразм вилояти – 2 010 та
- Навоий вилояти – 1 593 та
- Сирдарё вилояти – 1 570 та

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг