Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзмиллийбанк» АЖ Навоийда амалга оширилган ишларни намойиш қилди

«Ўзмиллийбанк» АЖ Навоийда амалга оширилган ишларни намойиш қилди

«Аввал иқтисод, кейин сиёсат». Бугун мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида айнан шу тамойилнинг ифодасини кўриш мумкин. Сабаби оддий: иқтисодиёт барқарорлиги тараққиёт учун хизмат қилади. Янги ташаббуслар, илғор ғоя ҳамда аниқ таклифлар асосида янги иш ўринлари юзага келади. Натижада аҳолининг яшаш даражаси юксалиб, турмуш фаровонлиги таъминланади. Бу жараёнда шубҳасиз, қатор молия муассасалари сингари банкларнинг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

«Ўзмиллийбанк» АЖ нафақат мижозларга сифатли банк хизматлари кўрсатиш, шунингдек, тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантиришда ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Хусусан, сервис тармоғини қўллаб-қувватлашда ишбилармонларга ишончли молиявий ҳамкор сифатидаги ўрни ва роли шулар жумласидандир.

Жорий йилнинг 23-24 ноябрь кунлари «Ўзмиллийбанк» АЖ Матбуот хизмати томонидан ОАВ вакиллари иштирокида Навоий вилояти бўйлаб ўтказилган Пресс-тур жараёнида ҳам ҳудуддаги хизматлар соҳасидаги сўнгги янгилик ва лойиҳалар билан танишилди. Ҳозирда вилоят иқтисодий кўрсаткичларида хизматлар соҳасининг улуши ҳар қачонгидан ортиқ. Маълумот учун, 2022 йилда аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми 7,2 млн сўмни ташкил этган бўлса, 2023 йил якуни билан бу кўрсаткич 9,7 млнга етказилади. Хусусан, вилоятда сервис тармоғида 13 мингдан зиёд корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлиб, шундан, 11,9 минга яқинини кичик тадбиркорлик субъектлари ташкил этади. Ҳудудда яна йил якунига қадар 202 дан зиёд хизмат кўрсатиш шохобчаларига эҳтиёж мавжуд. Таъкидлаш керак, 2023 йилнинг ўтган даврида вилоятда:

- 1 898 та янги хизмат кўрсатиш объектларини ишга туширилишига;
- 1 805 та лойиҳалар учун 894 млрд.сўм кредит маблағлари тижорат банклари томонидан ажратилишига;
- 37,1 мингта янги иш ўринларини ташкил этилишига;
- 9,3 трлн. сўм кўрсатилган хизматлар ҳажмига;
- 8,7 млн. сўм аҳолига кўрсатилган хизматлар ҳажмига;
- хизматлар соҳасида 111,7 фоиз ўсиш суръатига эришилган.

Бунинг натижасида Хизматлар соҳасида 2023 йил якуни билан вилоятда:

- 11,2 трлн. сўм хизмат кўрсатиш хажмига эришиш;
- 2,1 мингта янги хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш;
- 1 000 та кўчма савдони ташкил этиш ва 1 067 та хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиш учун ерларни аукцион савдоларига чиқариш;
- 38,1 мингта янги иш ўринларини ташкил этиш;
- вилоятда хизматлар соҳасида 114,5 фоиз ўсиш суръатига эришиш прогноз қилинган.

Пресс-тур доирасида ОАВ вакиллари  Банкнинг  Навоий вилояти мисолида хизматлар соҳасини ривожлантиришдаги амалий кўмагини бир қатор тадбиркорлик субъектлари фаолияти мисолида ўргандилар.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг