«Ўзбекнефтгаз»: Бошқарув раиси ҳамроҳлигида журналист ва блогерлар Қашқадарё ҳамда Бухородаги табиий газ конлари фаолияти билан яқиндан танишишди
«Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан табиий газ қудуқларини бурғилаш, таъмирлаш ишлари борасида жамоатчилик фикрини шакллантириш мақсадида пресс-тур ташкиллаштирилди.
Пресс-тур қатнашчилари Бухоро ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудида табиий газ қазиб чиқарилиш ҳамда конлар фаолияти билан яқиндан танишаётган бир жараёнда «Раззоқбобо» 1-сонли қудуғидан табиий газ оқими олингани борасида хабар олдик.
Депутат Расул Кушербаев, журналист ва блогерлар билан ўша ҳудуд сари йўл олдик, айни шу вақтда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги табиий газ қазиб чиқарилиш борасида қилинаётган ишлар ҳолатини ўрганаётган «Ўзбекнефтгаз» АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги «Ишчи гуруҳ» билан учрашдик.
Бошқарув раиси ҳамроҳлигида Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конлар фаолияти билан танишишни давом эттирилди.
Бухоро вилояти ҳудудида очилган янги «Раззоқбобо» газ конденсат кони фаолияти ва бурғилаш ишларининг натижалари ўрганилиб, ташриф буюрганларга батафсил тушунтиришлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ҳамкорликда олиб борилаётган геология-қидирув ишлари, бу ердаги меҳнат фаолиятини олиб бораётган ишчи-ходимларга яратилган шаротилар ҳолати ўрганилди.
2021 йилнинг 15 январь куни излов бурғилашга киритилган «Раззоқбобо» 1-сонли излов қудуғининг 2900 метр лойиҳавий чуқурликкача бурғиланангани ҳолати бўйича мутахассислар маълумотлари тингланди.
Журналист ва блогерлар «Раззоқбобо» 1-сонли қудуғини 2900–2770 метр оралиғида очиқ ўзанда синаш ишлари натижасида, ўрта ва пастки юра ётқизиқларинг XVIII маҳсулдор қатламидан саноат миқёсидаги табиий газ оқими олиниш жараёнини кузатишга муваффақ бўдилар.
Бошқарув раиси ҳозирги вақтда «Раззоқбобо» 1-сонли қудуғида маҳсулдор қатламнинг босими, ҳарорати ва кон-геологик параметрларини аниқлаш ҳамда унинг саноат миқёсида ишлаб чиқариш қувватларини баҳолаш мақсадида, геологик-тадқиқот ишлари олиб борилаётганига доир барча саволларга жавоб берди.
«Ўзнефтгаз бурғилаш ишлари» корхонаси томонидан қудуқларда амалга оширилаётган бурғилаш ишлари ҳолати, ишчи-ходимларнинг минглаб метр чуқурликни бурғилашаётгани билан ҳам яқиндан танишиб чиқилди. Ишчи-ходимлар билан суҳбат ўтказилди.
Таъкидлаш керакки, йил якунига қадар, «Раззоқбобо» конида навбатдаги 2 та излов қудуғини бурғилаш ишларини олиб бориш режалаштирилгани ҳам маълум қилинди.
Журналист ва блогерлар табиий газ қазиб чиқариш машаққатлари, ҳаво ҳароратининг юқори бўлишига қарамай меҳнаткаш ишчи-ходимларнинг фаолиятини жойида гувоҳи бўлишди.
Депутат Расул Кушербаев, журналист Хуршид Далиев, Баҳодир Аҳмедов, блогерлар Нурбек Алимов, Отабек Ортиқов, Умид Каримов ишчи-ходимлар учун чўл ҳудудида яшаш, ишлаш, дам олиш учун яратилган барча шароитларни ўргандилар.
Жамоатчилик вакиллари табиий газ қазиб чиқариш ўта қийин жараён ва машаққатли меҳнат маҳсули эканлигига яна бир бора амин бўлишди.
Пресс-тур қатнашчилари Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган Шўртан газ кимё мажмуаси ҳамда ҳозирда қурилиши давом эттирилаётган «Uzbekneftegaz GTL» заводи томон йўл олишди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter