Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан савдо алоқаси 11 млрд доллардан ошган

Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан савдо алоқаси 11 млрд доллардан ошган

2023 йилнинг 9 ойида Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида ЕОИИ давлатларининг улуши 25,7 фоизни ташкил этди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг шу даврига нисбатан 2,6 фоизга ўсган ва 11,5 млрд долларга етган. 

Бунда:

  • экспорт – 4,1 млрд доллар; 
  • импорт – 7,4 млрд доллар. 

Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида ЕОИИ давлатларининг улуши жами экспортда 22,9 фоизни, жами импортда эса 27,5 фоизни ташкил этди.

Маълумот учун, Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-декабрь ойларидаги умумий ташқи савдо айланмасида ЕОИИ давлатларининг улуши 31,4 фоиз (15,7 млрд доллар)ни ташкил этган (жами экспорт – 28,9 фоиз, жами импорт – 33,1 фоиз).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг