Ўзбекистоннинг энг йирик учта ташқи ҳамкори маълум қилинди
Хитой Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи ҳамкори бўлиб қолмоқда. Умумий ташқи савдонинг 21,5 фоизи ушбу мамлакатга тўғри келмоқда. Иккинчи ва учинчи ўринларни Россия ва Қозоғистон эгаллади.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар (АҚШ долларида):
— Хитой – 2,1 млрд
— Россия – 1,7 млрд
— Қозоғистон – 581,8 млн
— Туркия – 435,5 млн
— Корея – 368,8 млн
— Франция – 191 млн
— Туркманистон – 184,6 млн
— Германия – 174,3 млн
— Ҳиндистон – 136,4 млн
— Афғонистон – 131,8 млн
Ташқи савдо айланмаси ҳажми 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 940,3 млн АҚШ долларига ёки 10,5 фоизга ошган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида жаҳоннинг 151 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter