Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди

Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди

БААнинг «Масдар» компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида «Goldwind» компаниясининг (ХХР) биринчи 4,7МВтли турбинаси ўрнатилди.

Унинг баландлиги 97 метр, шамол парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади.

Маълумот учун, ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилади.

Мазкур электр станциянинг илк қувватлари жорий йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик шамол электр станциясига айланади.

Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд 800 млн кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн кубометр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг