Ўзбекистон ва Тожикистон Зарафшон дарёсида ГЭС қурилишини муҳокама қилмоқда
Бугун, 2020 йил 28 январь куни пойтахтимизга Тожикистон Республикаси делегацияси ташриф буюрди.
Ташрифдан кўзланган асосий мақсад икки томонлама ҳамкорлик доирасида Тожикистон Республикаси ҳудудида Зарафшон дарёси бўйида гидроэлектростанция бунёд этиш масаласини муҳокама қилишдир.
Тожикистон Республикаси делегацияси ташрифи 28-29 январ кунлари давом этади. Ташриф мобайнида қўшни давлат делегацияси Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳамда «Ўзбекгидроэнерго» АЖ раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Ташриф тафсилотлари бериб борилади.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон томонидан имзоланган келишувга кўра Зарафшон дарёсида ҳамкорликда иккита ГЭС қурилиши белгилаб олинган эди. Ҳар икки ГЭСнинг умумий қуввати 320 МВт бўлиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter