Ўзбекистон қайси давлатлардан кўп бензин импорт қилаётгани маълум бўлди
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистонга қиймати 35,9 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 60,6 млн. литр автомобил бензини импорт қилинган.
6 ойда Ўзбекистон энг кўп Россиядан 48,8 млн. литр, Туркманистондан 11,7 млн. литр автомобил бензинини импорт қилган.
2022 йилнинг январь-июнь ойларида 562,7 минг тонна автомобил бензини ишлаб чиқарилган.
Автомобил бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1,8 фоизга ошган.
2022 йилда ойлар кесимида ишлаб чиқарилган автомобил бензини ҳажми:
— январда – 97,8 минг тонна
— февралда – 98,2 минг тонна
— мартда – 92,6 минг тонна
— апрелда – 93,7 минг тонна
— майда – 92,7 минг тонна
— июнда – 87,7 минг тонна
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter