Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Малайзияга мева экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистон Малайзияга мева экспорт қилишни бошлади

Фото: «Ўздавкарантин»

Ўзбекистондаги «Golden Prime Fruit» компанияси мамлакатимизда етиштирилган сархил гилос, шафтоли, ўрик, узум ҳамда олхўри меваларини илк бор Малайзия давлатига экспорт қилишни бошлади. Бу ҳақда «Ўздавкарантин» матбуот хизмати хабар берди. 

Хусусан, жорий йилнинг июль ойида мева-сабзавот маҳсулотларининг умумий экспорт ҳажми 5 тоннани ташкил этди. Шунингдек, меваларнинг яна 1,5 тоннага яқин учинчи партияси «Made in Uzbekistan»  белгиси туширилган махсус қопларда манзилига юборилди.

Компания вакилларининг қайд этишича, Ўзбекистонда етиштирилган сархил мевалар малайзиялик ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотган ва экспорт ҳажмини янада ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Ҳозирги кунда Малайзиянинг етакчи савдо тармоқлари билан музокаралар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, жорий йилнинг август ойида қўшимча равишда қовун ҳам етказиб бериш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг