Ўзбекистон кўмир қазиб олишни кескин оширди
Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами йирик корхоналар томонидан 4,5 млн тонна кўмир қазиб олинган.
Бу ҳақда Статистика агентлиги маълумот берди.
Кўмир қазиб олиш ҳажми 2022 йилнинг тегишли даври билан солиштирилганда 14,5 фоизга ошган.
2023 йилнинг сентябрь ойида йирик корхоналар томонидан 685,6 минг тонна кўмир қазиб олинган.
Аввалроқ Ўзбекистонда мавжуд 10 118 та мактабнинг 6 807 таси ёки 67,3 фоизи кўмир ёқилғисида иситилиши маълум қилинганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter