Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон Эрон билан транспорт ва логистика соҳасида муҳим келишувга эришди

Ўзбекистон Эрон билан транспорт ва логистика соҳасида муҳим келишувга эришди

Кеча, 14 март куни Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Эрон Ислом Республикасига амалга оширган ташрифи доирасида Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Томонлар транспорт ва транзит соҳаси икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим ва стратегик йўналишларидан бири эканлигини алоҳида қайд этиб ўтишди.

Эроннинг Йўл ва шаҳарсозлик вазири Меҳрдод Базрпош Ўзбекистон билан аралаш ташувлар соҳаси ва транзит алоқаларини ривожлантириш йўналишида ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди. Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Эрон ўртасида транспортнинг барча йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантириш режаси ва Ашхобод келишувини амалга оширишга келишиб олди.

Шунингдек, учрашув давомида Эронннинг жанубий ва шимолий портлари имкониятларидан самарали фойдаланиш, «Шимол-Жануб» транспорт йўлаги бўйлаб ташувларни фаоллаштириш, амалдаги тарифларни пасайтириш ҳамда икки мамлакат ҳайдовчилари учун қўшимча қулайликлар яратиш орқали автомобиль ва темир йўл транспортида ташувларни енгиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг