Нарх-наво: мол ва қўй гўшти нархи ошиб бормоқда
Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳудудий марказий деҳқон бозорларида ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари тақдим этилди.
Эътиборга молик томони, бир ҳафта аввал тақдим этилган маълумотда энг арзон мол гўшти 45 минг сўм, энг қиммат қўй гўшти эса 89 минг сўм дея кўрсатилганди.
Бу сафар ҳар иккала маҳсулот нархи ошиши кузатилган.
2022 йил 27 июль ҳолатига:
Суякли мол гўшти (1 кг) ➖ 49 500 – 77 000 сўм
Қўй гўшти (1 кг) ➖ 55 000 – 90 000 сўм
Картошка (1 кг) ➖ 2000 – 6000 сўм
Пиёз (1 кг) ➖ 2000 – 8500 сўм
Сабзи (1 кг) ➖ 1000 – 6000 сўм
Тухум (10 дона) ➖ 7000 – 15 000 сўм
Гуруч (1 кг) ➖ 5000 – 25 000 сўм
Ўсимлик ёғи (1 л) ➖ 15 600 – 30 000 сўм
Шакар (1 кг) ➖ 11 000 – 18 000 сўм.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter