Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шавкат Мирзиёев: «Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча пул келмаган»

Шавкат Мирзиёев: «Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча пул келмаган»

Фото: Президент матбуот хизмати

Халқ депутатлари кенгашининг сессиясида Наманган вилоятини ҳар томонлама ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Президент аҳоли бандлиги ва даромадини ошириш, камбағалликни қисқартириш биринчи муҳим вазифа эканини таъкидлади. «Маҳаллабай» тизимда тадбиркорликни ривожлантириш учун 850 миллиард сўм кредитлар ажратишга кўрсатма берилди.

Наманган вилоятида 2021-2022 йилларда умумий қиймати 23 триллион 700 миллиард сўмлик инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши қайд этилди. Ушбу 1 минг 728 та лойиҳа орқали 66 мингдан зиёд иш ўрни яратиш режалаштирилган.

- Наманганга ўттиз йиллик тарихда бунча маблағ келмаган. Агар шуни тўғри, самарали йўналтириб ишлатсак, вилоятнинг иқтисодиёти жадал ривожланади, ҳамма туманларга саноат кириб боради, одамлар ишли бўлади, - деди Шавкат Мирзиёев.

Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, экинлар таркибини ўзлаштириш муҳимлиги таъкидланди. 17 минг гектар ер ажратиб, 200 минг нафар ёш, пахта кластерлари томонидан ҳар бир туманда тикувчилик корхоналарини ишга тушириб, 10 минг нафар аёллар бандлигини таъминлаш вазифаси белгиланди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Янгиқўрғон картошкачилик маркази, Венгрия билан ҳамкорликда картошкачилик йўналишида илмий-тадқиқот институти ташкил этиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берилди.

Президент ёшлар билан алоҳида суҳбатлашди. Улар айтган таклифларни, бизнес-режаларини қўллаб-қувватлаб, мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берди.

- Ёшларнинг кўзида эртанги кунга ишонч кўрсам, очиғи, ҳамма чарчоқларим чиқиб кетади! Мана шундай билимли, жонкуяр, изланувчан ёшлар ҳамма соҳаларда ўзгариш қилади. Биз уларга кенг йўл очиб, ҳар томонлама ёрдам беришимиз керак, - деди давлатимиз раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг