Мингбулоқда йилига 2 миллион долларлик маҳсулот берадиган иссиқхона қурилади
Наманган вилояти, Минбулоқ туманида йиллик қуввати 2 миллион долларга етадиган иссиқхона ва мева-сабзавот омборининг тамал тоши қўйилди.
Туманнинг Чордана МФЙ ҳудудида лойиҳа қиймати 3,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлган замонавий иссиқхона мева-сабзавот совутгич омборининг тамал тоши қўйилди. Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Аюбхон Камалов иштирок этди.
2020 йил декабрь ойида қурилиши якунланадиган ушбу лойиҳа, маҳаллий «Best Lochin Agrofirmasi» МЧЖ томонидан амалга оширилмоқда. Бунда корхона ўз маблағлари ҳисобидан 520 минг доллар, шунингдек 2 миллион 880 минг доллар хорижий банк кредити жалб этилган.
7, 9 гектар майдонда барпо этилаётган ушбу мажмуа, йиллик 1,5-2 миллион доллар маҳсулот қувватига эга бўлади. Бу ерда 100 дан ортиқ янги иш ўрни яратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter