Huawei компанияси ва Энергетика вазирлиги ўртасида англашув меморандуми имзоланди
Ўзбекистондаги Huawei компанияси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Ўзбекистонда қайта тикланадиган энергетикани ривожлантириш бўйича ҳамкорликка қаратилган англашув меморандумини имзолади.
Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Цзякай ва Энергетика вазирининг биринчи ўринбосари Aзим Aҳмедхаджаев ташкилотлар ўртасида ўзаро англашув меморандумини имзоладилар. Меморандумда белгиланган ҳамкорликнинг асосий йўналиши Ўзбекистон Республикасида энергетика соҳасини ривожлантириш ва қайта тикланувчи энергия соҳасида лойиҳаларни амалга оширишда рақамли ечимларни жорий этиш бўлди. Шунингдек, меморандумда инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва маслаҳат ёрдамини кўрсатиш, шу билан бирга, тажриба алмашиш ва соҳа мутахассисларининг рақамли кўникмаларини ошириш кўзда тутилган.
“Кам углеродли “яшил” технологияларни жорий этиш иқтисодиётнинг кўплаб тармоқлари учун энг муҳим вазифа бўлиб, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва углерод нейтраллигига эришиш мақсадлари бутун жаҳон ҳамжамиятининг олдида турибди. Энергетика соҳасида интеграциялашган ақлли энергия ечимларини қўллаш орқали ишлаб чиқаришда электр энергиясини экологик тоза ишлаб чиқаришга эришиш, саноатни, транспорт секторини, фуқаролик энергетикасини яшил электрлаштиришни жорий етиш ва энергиядан самарали фойдаланишга эришиш.
AКТ соҳасида биз Ўзбекистонда углерод нейтраллигига эришиш жараёнини тезлаштиришимиз мумкин. Биз Huawei компанияси томонидан рақамли ва енергетика технологияларини интеграциялаш бўйича тажрибамиз билан ўртоқлашишга ва Республикада тоза энергияни ривожлантириш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёрмиз”, — деди жаноб Чен Цзякай.
Учрашувда томонлар саноат ҳамкорлари билан ҳамкорликда Ўзбекистонда қуёш электр станцияларини ишга тушириш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилдилар.
Huawei Digital Power бўлими асосий эътиборни рақамли энергияни ривожлантиришга қаратади. 2021 йилда мижозлар Huawei Digital Power ечимлари асосида 482,9 миллиард кВт/соат яшил энергия ишлаб чиқарди, бу эса 14,2 миллиард кВт/соат электр энергиясини тежаш ва CО2 эмиссиясини 230 миллион тоннага қисқартириш имконини берди, бу 320 миллион дарахт экишга тенг. 28-29 июл кунлари Huawei Digital Power компанияси “Ўзелтехсаноат” уюшмаси томонидан ташкил этилган “Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш ва янги имкониятлар” республика кўргазмасида ўз ечимларини тақдим этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter