Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Чиқиндидан ёнилғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Чиқиндидан ёнилғи ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Фото: Энергетика вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикасининг Хўжайли туманида чиқинди маҳсулотларидан қаттиқ ёнилғи (пеллет) ишлаб чиқариш заводи ишга туширилди. 

Энергетика вазирлиги хабарига кўра, унинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 12 минг тоннани ташкил этади.

Мазкур қаттиқ ёнилғи маҳсулотидан хонадонлар ва ижтимоий соҳа объектларини иситишда фойдаланилади.

Пеллет – турли хил дон экинларининг сомони, маккажўхори пояси, деярли барча ўсимликларнинг илдизлари ва барглари, ёғочни қайта ишлашдан чиққан чиқиндилар ҳамда маиший чиқиндилардан тайёрланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг