Амирликлар суткасига 5 миллион баррель нефть қазиб олмоқчи
Бирлашган Араб Амирликлари 2030 йилга бориб қазиб олинадиган нефть миқдорини суткасига 5 млн. баррелга етказмоқчи. Бу ҳақда Абу-Даби ворис шаҳзодаси шайх Муҳаммад бин Зоид ал-Наҳаён «Твиттер»даги ўз саҳифасида ёзди.
Унинг маълум қилишича, «ADNOC» компаниясининг нефть қазиб олишни кўпайтириш ва БАА ни газ билан таъминлаш бўйича режалари учун 486 миллиард дирҳам ажратилишини Олий суд тасдиқлаган.
Солиштириш учун: энг йирик нефть экспортёрларидан саналган Россия ва Саудия Арабистони суткасига ўртача 10 миллион баррелдан нефть қазиб олади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter