60 та туманга 27 та турдаги солиқ имтиёзи, субсидия ва преференциялар берилди
Йиғилишда таъкидланишича, 2023 йилдан бошлаб иқтисодий ривожланиши орқада бўлган 4 ва 5-тоифадаги 60 та туманга 27 та турдаги солиқ имтиёзи, субсидия ва преференциялар берилди.
«Бу имкониятдан вилоят, туман ҳокимлари, инвестиция ва саноат бўйича ҳоким ўринбосарлари фойдаланишлари керак!», — деди Президент.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигига ҳокимлар ўринбосарлари билан бирга:
- бир ой муддатда 60 та тумандаги саноат лойиҳаларига инвестиция жалб қилиш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқлаб, ижросини бошлаш;
- йил якунига қадар ҳар бир туман бўйича камида 5 тадан саноат лойиҳасини ишга тушириб, улар тоифасини яхшилаш топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter