Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

1 мартдан айрим танга ва қоғоз пуллар муомаладан чиқарилади

1 мартдан айрим танга ва қоғоз пуллар муомаладан чиқарилади

Келгуси ҳафтадан эски намунадаги 25 сўм ва ундан кичик бўлган танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилади. Бу ҳақда Марказий банк ахборот хизмати хабар берди.

Бу «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг 25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматидаги эски намунадаги тангалари ва банкнотларини муомаладан қайтариб олиш тўғрисида»ги (рўйхат рақами 3183, 2019 йил 18 сентябрь) Низомда назарда тутилган.

Қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотган эски намунадаги тангалар ва банкнотлар 1 мартдан бошлаб, фақат Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан муомаладаги танга ва банкнотларга алмаштириб берилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг