Танловнинг 5-куни: кимлар ғолибликка даъвогар?
«Xabar.uz» ахборот-таҳлилий портали Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда «UZMOBILE» миллий алоқа оператори билан ҳамкорликда 14 январь — Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган танлов эълон қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Танловнинг очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида барча йўналишлар бўйича кунлик натижалар маълум қилиб борилмоқда. 2018 йилнинг 13 январи соат 17:00 гача бўлган натижалар юқоридаги инфографикада акс этган.
Танловимиз иштирокчиларига яна бир бор эслатиб қўймоқчимиз. Танловнинг «Twitter» ва «Instagram»да ўтказилаётган 2- ва 5-йўналишларида баъзи иштирокчилар томонидан ғирромликлар кузатилмоқда. Танловни ташкил этиш тўғрисидаги низом талабларига кўра, махсус дастурлар, ботлар, спамлар ёрдамида йиғилган «ретвит» ва «лайк»лар ҳисобга олинмайди. Шу пайтгача мутахассисларимиз томонидан ана шундай ғирромлик ишлатган бир қанча иштирокчилар аниқланди ва улар танлов якунига қадар қанча юқори натижа кўрсатмасин, ҳисобга олинмайди.
Шу боис иштирокчилардан ҳалол бўлишни, танловда ҳам ҳалол қатнашишни сўраб қоламиз. Бундан ташқари, танлов шартларига ҳам қатъий риоя этилиши лозим. Шартга амал қилинмаган натижалар ҳисобга олинмайди.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, танловнинг 2-йўналиши ғолиби 15 январь куни соат 15 00 да, 5-йўналиши ғолиби 15 январь куни соат 18:00 да, қолган йўналишларнинг ғолиблари эса 18 январь куни соат 18:00 да эълон қилинади.
Хабарларимизни кузатиб боринг!
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter